"Шерлар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалида сафарда "Қўқон-1912"дан йирик ҳисобда устун келди.
Беллашувни Егор Кримец дисквалификация туфайли ўтказиб юборди ва унинг ўрнида Владимир Козак ҳимоя марказида ҳаракат қилди. Дастлабки дақиқалардан ўйиндаги устунликни ўз тарафига оғдирган жамоамиз 7-дақиқада қулай имкониятдан фойдалана олмади. Машариповнинг зарбаси устунга тегиб қайтгач, Сергеев дарвозага зарба беришга улгурмади. Кейинроқ мезбонлардан Ҳасанов ва Синдаровнинг аниқ зарбаларидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. 31-дақиқада жамоамиз ҳисобни очди. Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини Сергеев боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Биринчи бўлимда жамоамиз хотиржам назорат қилди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар яна жиддий қаршилик кўрсатишга интилишди. 63-дақиқада Азимовнинг яқин масофадан тепган тўпини Қувватов ушлаб қолди. 74-дақиқада эса ажойиб ҳужумдан кейин амалда ўйин тақдири ҳал этилди. Аброр Исмоилов узатмасидан сўнг Ҳамдамов деярли бирга-бир ҳолатда дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса ҳисоб йириклашди. Черан-Эркинов-Дердийок ижросидаги ҳужумни Эрен бўш дарвозани ишғол қилиш билан якунлади. Шу тариқа "Пахтакор" Қўқондаги йирик ҳисобдаги муваффақият билан Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:1)
16 декабрь. Қўқон. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Р.Нўъмонов, Д.Сайлавов, Д.Мирзараимов.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
Комиссар: Б.Арипов.
“Қўқон-1912”: Абдуллаев, Акбаров, Синдаров (Норбеков, 69), Рўзиев, Азимов (Норматов, 81), Маматхўжаев, Рустамов, Маликжонов (Етовқўзиев, 87), Ҳасанов, Мерзляков, Холмуҳаммедов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Козак (Собирхўжаев, 66), Сайфиев (Комилов, 75), Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Эркинов, 84), Черан, Машарипов (Сидиқов, 84 ), Сергеев (Дердийок, 75).
Голлар: Сергеев, 31 - 0:1. Ҳамдамов, 74 - 0:2. Дердийок, 90+4 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Азимов, 33. Сайфиев, 45. Козак, 57. Ҳасанов, 69. Маматхўжаев, 70. Холмуҳаммедов, 77.