Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 жамоаси футболчилари кўрсаткичлари

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" тарбияланувчиларидан иборат ёшлар жамоаси U-21 биринчилигида кетма-кет иккинчи марта кумуш медалларни қўлга киритди.

Мавсум мобайнида чемпионлик учун курашган ёшларимиз иккинчи давра ўрталарида бир қатор футболчиларнинг соғлиғида юзага келган муаммолар сабабли сафдан чиққани ва муҳим ўйинларда майдонга туша олмагани туфайли бир неча ғалабаларни қўлдан чиқаришди. Ўша баҳсларда йўқотилган очколар мавсум якунида қимматга тушиб, жамоамиз чемпионликни қўлга кирита олмади. Умуман олганда, мавсумни барқарор ўтказган ёшларимиз сафида бир қатор футболчилар ўзини кўрсатди. Алишер Одилов, Улуғбек Ҳошимов, Беҳзод Шамсиев, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Саидазамат Мирсаидовни шулар жумласига киритиш мумкин. Охирги уч мавсумда ёшларимиз барқарор тарзда чемпионлик учун курашишмоқда. 2018 йил олтин медаллар қўлга киритилган бўлса, кейинги икки мавсумда иккинчи поғонадан жой олинди. Ҳозирга қадар "Пахтакор" ёшлари энг кўп - 8 марта ёшлар биринчилиги ғолибига айланган.

Жорий мавсумда энг кўп майдонда ҳаракат қилган футболчилар - Саидазамат Мирсаидов, Диёр Рамазонов, Алишер Одилов ва Ҳумоюн Шербўтаев бўлди. Улар 22тадан ўйинда майдонга тушишди. Алишер Одилов 14 гол уриб, жамоа тўпурарига айланди. Руслан Розиев эса 11 беллашувда 8 тўп киритишга эришди. Мавсум давомида жами 30 нафар футболчи хизматидан фойдаланилди ва уларнинг 14 нафари энг камида 50 фоиздан кўпроқ ўйинларда иштирок этишди.

Футболчи

Ўйин

Дақиқа

Гол

Саидазамат Мирсаидов

22

1820

3

Диёр Рамазонов

22

1810

1

Алишер Одилов

22

1779

14

Ҳумоюн Шербўтаев

22

1706

3

Темур Мамасидиқов

21

1053

4

Шохжаҳон Султонмуродов

20

1729

 

Руслан Жиянов

20

858

1

Достон Турсунов

19

1183

1

Игорь Чикризов

18

653

3

Суннатиллоҳ Ҳамиджонов

17

1374

1

Жавоҳир Жўраев

17

1044

2

Ботир Ирисметов

16

242

 

Беҳзод Шамсиев

14

1153

 

Аббос Эргашбоев

14

429

2

Шукрон Йўлдошев

11

990

-10

Руслан Розиев

11

949

8

Улуғбек Ҳошимов

10

804

4

Диёр Холматов

9

749

 

Дониёр Собиров

9

363

 

Алишер Салимов

8

720

 

Умид Хамроев

8

700

-7

Аббос Файзуллаев

7

542

3

Сардор Махмудов

7

290

 

Владимир Назаров

6

470

-3

Хумоюн Иминов

3

270

1

Асад Собиржонов

3

231

1

Миржалол Мирзаев

3

175

 

Санжар Қувватов

1

90

 

Абубакир Аширов

1

90

 

Нодир Неъматхонов

1

19