Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финалида Қўқонда меҳмон бўлади

Клуб янгиликлари
Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра, "Пахтакор" 16 декабрь куни Қўқонда "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади. Финал учрашуви эса 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби саналади.