"Қизилқум" билан чорак финал баҳсидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи беллашув ҳақида фикрларини айтиб ўтди.
- Кубок ўйинлари шундай кескин ва қизиқарли ўтади. Бу ерда биргина хато қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли ғалабага эришиш энг муҳими. Бугун биз яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Ўйинни тўлиқ назоратимизда ушладик, кўплаб голли имкониятлар юзага келтирдик. Биринчи бўлимда 3-4 яққол вазиятда тўп кирита олмадик. Кетма-кет вазиятдан фойдалана олмаганда қийинчиликлар юзага келади. Иккинчи бўлимда эса гол урдик ва ҳужумкор футбол намойиш қилишда давом этдик.
Ўйинда устунлик қилганимиз сабабли танаффусда йигитларга ниманидир кескин ўзгартириш кераклиги ҳақида гапирмадим. Янада тезроқ ўйнаш ва совуққонроқ бўлишни таъкидладим.
Ушбу об-ҳавода майдонни яхши ҳолатда ушлаш ва ўйинга тайёрлаш осон эмас. Барча ходимларга бизга яхши шароитни тақдим этишдаги хизмати учун раҳмат айтаман.