Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Шерлар" "Қизилқум" билан баҳс олиб боришади.
Навоий жамоаси аввалги босқичда "Бунёдкор"дан 3:1 ҳисобида устун келди. Ўйинни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
Ўзбекистон Кубогида жамоалар уч бор тўқнаш келишган. 1995 йил нимчорак финалда "Пахтакор" Тошкентда 7:0, Навоийда 3:0 ҳисобида зафар қучган. 2001 йил чорак финалда эса сафарда жамоамиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозиргача ўтган уч ўйиннинг барчасида "Шерлар" йирик ҳисобда муваффақиятга эришган. Ўзаро ўйинларда Рустам Дўрмонов 5 гол урган бўлса, Леонид Кошелев ҳисобига 2 гол ёзилган.
"Пахтакор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйини 12 декабрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 13:00да бошланади.