"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида Тошкентда "Сўғдиёна"дан 4:0 ҳисобида устун келиб, чорак финалга йўлланма олди.
Ўйинни шиддатли ҳужумлар билан бошлаган жамоамиз амалда дастлабки ярим соат ичида ўйин тақдирини ҳал қилишга эришди. 2-дақиқада Сайфиев ва Машарипов уюштирилган дарвоза яқинида тўпни эгаллаб олган Сергеев давом эттирди. У яқин масофадан тўпни дарвозага киритиб юборишга улгурди. 19-дақиқада эса Аброр Исмоилов жуда чиройли гол муаллифига айланди. Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган Аброр дарвозанинг узоқ юқори бурчагига аниқ зарба йўллаб, орадаги фарқни оширди. Бўлим ўрталарида тўрт дақиқа оралиғида ҳисоб ўта йирик кўринишга келди. Дастлаб Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Черан ўнг оёғи билан дарвозага киритган бўлса, кейинроқ Алижоновнинг узатмасидан сўнг Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди. Бўлим мобайнида Сергеевнинг икки ва Исмоиловнинг бир зарбасидан кейин тўп устун ва тўсиндан қайтди. Акс ҳолда, ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорни тўхтатмаган "Шерлар" жиззахликлар дарвозасига яна тўрт тўп киритишни уддалишди. Ҳамдамов ва Сидиқов бир мартадан гол уришган бўлса, захирадан туширилган Дердийок ҳисобига икки тўп ёзилди. Рақибдан эса Болтабоев гол муаллифига айланди. Шу тариқа 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" чорак финал йўлланмасини ажойиб ютуқ билан қўлга киритди.
Чорак финалда жамоамиз 12 декабрь куни Тошкентда "Қизилқум" билан майдонга тушади.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 8:1 (4:0)
8 декабрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Т.Галеев, А.Сидоров, Ф.Янсупов.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: А.Давиденко.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев (Комилов, 59), Аброр Исмоилов (Ҳамробеков, 46), Собирхўжаев (Эркинов, 70), Ҳамдамов (Сидиқов, 59), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 46).
"Сўғдиёна": Абдуллаев, Қулматов, Шойқулов, Орипов, Нўъмонов, Санжар Рашидов (Ҳасанов, 46), Болтабоев, Норхонов, Шихов (Куйбоков, 58), Қаҳрамонов, Жўрабеков.
Голлар: Сергеев, 2 - 1:0. Аброр Исмоилов, 19 - 2:0. Черан, 28 - 3:0. Сергеев, 32 - 4:0. Ҳамдамов, 53 - 5:0. Дердийок, 57 - 6:0. Болтабоев, 63 - 6:1. Дердийок, 67 - 7:1. Сидиқов, 72-пен - 8:1.
Огоҳлантириш: Кримец, 17.