Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Суперлига-2020даги тўпурарлари ва ассистентлари

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Суперлиганинг 2020 йилги мавсумида рақиб дарвозасига 76 гол уришга эришишди.

Энг кўп гол Драган Черан ҳисобига ёзилди. У 21 гол билан нафақат жамоамиз, балки Суперлига тўпурарига айланди. Игорь Сергеев эса 16 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Эрен Дердийок ва Достон Ҳамдамов 9 мартадан тўп киритишга эришди. Жалолиддин Машарипов 6 гол муаллифига айланди. Голлардан иккитасини рақиб футболчилари ўз дарвозасига киритиб қўйишган.

"Пахтакор"нинг Суперлига-2020даги тўпурарлари
21 - Драган Черан
16 - Игорь Сергеев
9 - Эрен Дердийок, Достон Ҳамдамов
6 - Жалолиддин Машарипов
3 - Жавоҳир Сидиқов
2 - Сардор Собирхўжаев, Аброр Исмоилов, Акрам Комилов
1 – Шерзод Аъзамов, Асад Собиржонов, Фарруҳ Сайфиев, Диёр Холматов.

Энг яхши ассистент ўтган мавсумдагидек Машарипов бўлди. У 16 марта шерикларининг гол уришида охирги узатмаларни амалга оширди. Драган Черан 8 марта бу вазифани уддалаган бўлса, Ҳамдамов ва Ҳамробековда бундай узатмалар сони 5тани ташкил қилди.

"Пахтакор"нинг Суперлига-2020даги ассистентлари
16 – Жалолиддин Машарипов
8 - Драган Черан
5 – Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков
4 - Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев
3 - Ҳожиакбар Алижонов, Жавоҳир Сидиқов, Эрен Дердийок
2 - Игорь Сергеев, Егор Кримец
1 – Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Аброр Исмоилов.