Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Мавсумни ҳақли ғалаба билан тугатдик"

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" бош мураббийи "Андижон" билан беллашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда клуб раҳбариятига, барча ходимларга раҳмат айтмоқчиман. Қийин мавсумда кичик тарих ярата олдик. Ўйлайманки, чемпионатни чиройли ва ҳақли ғалаба билан якунладик. Энди бор эътиборимизни кубок баҳсларига қаратамиз.

Кубок баҳслари икки ҳафтага яқин давом этади. Уни тез фурсатда ўтадиган кичик турнир деб айтиш мумкин. Унга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Бу йил Суперлигада бундай вазиятда ўйнадик, Чемпионлар Лигасида ҳам шундай вазиятда бўлдик.

Козак коронавирусдан тузалиб, машғулотларни бошлаб юборган. Ҳамробековнинг ҳолати эса биз хоҳлагандек эмас, лекин тез орада сафга қайтишига умид қиламиз.