"Шерлар" Суперлиганинг 26-турида Тошкентда "Андижон"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.
Чемпионатни якунлаб берувчи беллашувда жамоамиз одатдагидек ҳужумкор тарзда ҳаракат қилди. Рақиб эса чуқур ҳимояда ўйнади. Вақт ўтгани сари меҳмонларни жарима майдонида қамаб қўйган "Пахтакор" икки дақиқада икки тўп киритди. Дастлаб Машарипов тўпни жарима майдонига етказиб бергач, дарвозабон тўпни қайтарди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Черан биринчи гол муаллифига айланди. Кейинги дақиқада Машариповнинг узатмасини ҳимоячи қайтаришга уринди ва Сидиқов рақиб хатосидан фойдаланиб, иккинчи тўпни киритди.
Иккинчи бўлимда Дердийок ва Комиловнинг хавфли зарбалари ёдда қолди. Ўз навбатида Қувватов икки бор жамоамизни кескин ҳолатларда голдан асраб қолди. 2:0 натижаси ўйин охиригача ўзгармади. "Пахтакор" 26 учрашувда 65 очко тўплаган ҳолда мавсумни юқори кайфиятда якунлади.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:0 (2:0)
3 декабрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1897 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров, Р.Самандаров, Б.Шавкатов, Д.Акмалов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: М.Содиқ-Охунов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Анзур Исмоилов (Азмиддинов, 77), Кримец, Комилов, Аброр Исмоилов (Абдуллаев, 77), Собирхўжаев (Холматов, 81), Сидиқов, Черан (Эркинов, 46), Машарипов (Ҳамдамов, 46), Дердийок.
"Андижон": Адҳамов, Исроилов, Мираҳмадов, Авилов, Қосимов, Бекмуродов (Баҳодиров, 80), Олимов (Мелиев, 69), Исмоналиев, Соҳибжонов (Йўлдошев, 58), Абдуманнопов, Жумабоев (Ҳомидов, 80).
Голлар: Черан, 32 - 1:0. Сидиқов, 33 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Қосимов, 7. Исмоналиев, 66. Аброр Исмоилов, 71. Ҳамдамов, 88.