Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз 8-турда барча ўйинда ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лига 8-тур баҳслари Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Турнинг биринчи кунги ўйинида "Максам-Чирчиқ" жамоасига қарши майдончага чиққан футзалчиларимиз рақиб устидан ишончли ғалабага эришишди. Акбар Усмоновнинг икки голи, Муҳаммад Зоиров, Аваз Абдувалиев ва Дилмурод Шавкатовнинг биттадан тўплари йирик ғалабани таъминлади - 6:1. Яна бир голни рақиб ўйинчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди.

"МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - "ПАХТАКОР" - 1:6 (1:4)
Голлар: Тўрақулов 17 - Усмонов 11, 23, Зоиров 18, Абдувалиев 19, Бобожонов 36-авт, Шавкатов 38.

Иккинчи кунги беллашувда "Бунёдкор" билан тўқнаш келган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари бу сафар рақиб дарвозасига 7 тўп киритишди. Биринчи бўлимда Феруз Фахриддинов ва Акбар Усмонов гол муаллифи бўлишди. Танаффусдан сўнг эса яна бир марта Фахриддинов, шунингдек, Суннат Жўраев, Аваз Абдувалиев ва Илҳом Ражабов урган голлар ҳисобнинг 7:1 кўриниш олишини таъминлади.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 7:1 (2:0)
Голлар: Фахриддинов 14, 25, Усмонов 17, Жўраев 23, Абдувалиев 26, 32, Ражабов 39 - Шокаримов 39.

Учинчи кунги баҳсда "Насаф" билан тўқнашган жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки гол Акбар Усмонов ҳисобига ёзилди. Футзал жамоамиз 8-турдан кейин пешқадамликни сақлаб қолди.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:2)
Голлар: Усмонов 5, 20.