"Пахтакор" U-21 жамоаси мавсумни "Андижон" билан дуранг ўйнаган ҳолда якунлади.
Беллашув жамоаларнинг тенг курашлари остида кечди. Биринчи бўлимда Диёр Холматовнинг ажойиб узатмасидан кейин Аббос Эргашбоев бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни очди - 1:0. Иккинчи бўлимда эса қисқа вақт оралиғида меҳмонлар олдинга ўтиб олишди. Собиров ва Иброҳимов андижонликлар киритган тўпларга муаллифлик қилишди. Шундан кейин ҳужумлар уюштирган футболчиларимиз 84-дақиқада мувозанатни тиклашди. Жавоҳир Жўраевнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Шу тариқа 26 ўйинда 57 очко тўплаган "Пахтакор" U-21 жамоаси мавсумни иккинчи поғонада тугатди.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:2 (1:0)
2 декабрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Д.Акмалов, Ш.Мақсудов, А.Рихсибоев, Ф.Янсупов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Пахтакор": Йўлдошев, Холматов, Рамазонов, Турсунов (Мирсаидов, 63), Султонмуродов, Ҳамиджонов (Маҳмудов, 63), Жиянов, Жўраев, Шербўтаев, Эргашбоев (Ирисметов, 63), Розиев.
"Андижон": Аҳмадов, Турсунов, Қўчқоров, Иброҳимов, Раҳмиддинов (С.Каримов, 61), Азизов, Маматказин (Қаҳҳоров, 56), Тоиров, Собиров (Бурхонов, 88), Муҳаммадинов (Топволдиев, 75), Ҳамидов.
Голлар: Эргашбоев, 27 - 1:0. Собиров, 59 - 1:1. Иброҳимов, 62 - 1:2. Жўраев, 84 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Тоиров, 46. Ирисметов, 82.