ПФЛ Суперлиганинг сўнгги тур беллашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Зокир Қодиров "Пахтакор"нинг "Андижон"га қарши 3 декабрь куни ўтадиган ўйинини бошқариб боради. Қодиров ҳозирга қадар жамоамиз иштирокидаги 12 учрашувда ишлаган. Уларда 7 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Жорий мавсумда навоийлик ушбу рефери "Шерлар"нинг "Машъал" билан Тошкентдаги учрашувида ҳакамлик қилган.
Қодировга қанотларда Руслан Самандаров ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради.
"ПАХТАКОР" – "АНДИЖОН"
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Давронбек Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.