Биринчи лигада иштирок этаётган "Пахтакор-2" жамоаси бугун "Рубин"дан устун келиб, жуда муҳим ютуқни қўлга киритди.
"Рубин" майдонига сафар қилган ёш футболчиларимиздан иборат жамоа ҳал қилувчи тўқнашувда рақибни доғда қолдирди. Биринчи бўлимда жамоалар голсиз ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошида Ҳазрат Турсунқулов ёшларимизни олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Жаҳонгир Сафаров пенальтидан мувозанатни тиклади. Шу заҳотиёқ яна олдинга ташланган жамоамиз рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жасур Раҳимов гол муаллифига айланди. Ҳакам томонидан баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда Аброр Саримсоқов киритган тўп баҳс тақдирини ҳал қилди. 3:1 ҳисобида зафар қучган Артём Петросян шогирдлари биринчи лигада иккинчи ўринни қўлга киритишди. Охирги тур натижасидан қатъи назар "Пахтакор-2" Про лигага ўтиш баҳсида "Хоразм" билан тўқнаш келади.
"РУБИН" - "ПАХТАКОР-2" - 1:3 (0:0)
30 ноябрь. Тошкент. "Ябўсем" стадиони. 63 томошабин.
Ҳакамлар: И.Исмоилов, М.Турдиев, Ф.Достонов, Н.Мустафин.
Назоратчи: Э.Орипов.
"Рубин": Саидмуродов, Исмоилов, Ҳакимов, Нажафалиев, Йўлдошев, Рашидов (Ҳусанов, 56), Сафаров, Турсунов, Казаков, Ҳасанов (Акчурин, 56), Қобилжонов.
"Пахтакор-2": Исақов, Раҳматуллаев (Ҳусанов, 76; Солижонов, 90+2), Жўраев, Саримсоқов, Пўлатов, Холдорхонов, Азмиддинов, Абдуманнонов, Турсунқулов, Қўчқоров (Асқаров, 79), Раҳимов.
Голлар: Турсунқулов, 50 - 0:1. Сафаров, 73-пен - 1:1. Раҳимов, 75 - 1:2. Саримсоқов, 90+4 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Нажафалиев, 33. Қўчқоров, 56. Абдуманнонов, 69. Исақов, 72. Ҳусанов, 83.