“Пахтакор” аёллар жамоаси таркибида жорий мавсум 18 нафар футболчи майдонга тушди.
Ойбарчин Турғунова, Мадина Воҳидова, Мадина Ҳикматова, Зуҳра Бердиева ва Дурдона Бахтиёрова чемпионатда барча ўйинларда майдонга тушишди. Ҳимоячи Ойбарчин Турғунова энг кўп вақт ўйнаган футболчига айланди. У 1395 дақиқа мобайнида беллашувларда ҳаракат қилди. 15 нафар футболчимиз камида 50 фоиз баҳсларда иштирок этди. Мураббийлар таркибдаги барчага имкон қадар ўйин амалиёти тақдим этишди.
Озарбайжонлик легионер Ана Алекперова 14 учрашувда майдонга тушиб, 13 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва жамоамиз тўпурарига айланди. Унинг маҳорати бир неча баҳсларда жамоамизга муҳим очколарни келтирди. Мария Моисеева эса 7 гол уришга эришган бўлса, Мадина Ҳикматова ҳамда Дурдона Бахтиёрова 5тадан тўп муаллифига айланди.
2019 йил 7-поғонани эгаллаган аёллар жамоамиз жорий мавсум ўйин сифати борасида анча ўсишга эришганини кўрсатди. Жумладан, энг кучли жамоалардан бири “Севинч”дан икки ўйинда тўрт очко олинди. Совринли ўринлар учун курашган жамоалар ҳам қизларимизга қарши ҳимоявий футбол намойиш этишди. Бу эса Рустам Арипов жамоани анча яхши шакллантириб бораётганини кўрсатади. Йил бошида футзал бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида қизларимиз 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларига эга чиқишганди. Умид қиламизки, жамоамиз келаси йил янада яхши натижалар билан барчани хурсанд этади.
Футболчи |
Ўйинлари |
Дақиқа |
Голлари |
Ойбарчин Турғунова |
16 |
1395 |
|
Мадина Воҳидова |
16 |
1370 |
4 |
Мадина Ҳикматова |
16 |
1344 |
5 |
Зуҳра Бердиева |
16 |
1253 |
|
Дурдона Бахтиёрова |
16 |
822 |
5 |
Юлдуз Ҳамдамова |
15 |
1200 |
3 |
Нигора Узганова |
15 |
1124 |
|
Мадина Абдураимова |
15 |
896 |
|
Камола Эркинова |
15 |
817 |
3 |
Маҳзуна Абдукаримова |
15 |
460 |
|
Ана Алекперова |
14 |
1260 |
13 |
Лидия Цема |
13 |
1100 |
|
Динара Тагирова |
13 |
687 |
|
Умида Ҳатамова |
12 |
368 |
2 |
Мария Моисеева |
11 |
913 |
7 |
Екатерина Сальникова |
8 |
470 |
|
Нилуфар Бахтиёрова |
8 |
316 |
|
Зуҳра Ҳолиқова |
2 |
15 |
|