"Пахтакор" футбол клуби муассислар ўзгаргани ҳақида тарқатилган хабарлар тўғри эмаслигини маълум қилади.
Бугунги кунда "Пахтакор" ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100% Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида ҳисобланади. Турли ОАВда тарқатилаётган хабарлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни вақтда "Пахтакор" ФК бу хабарлар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Клуб барча турдаги ОАВ вакилларига мурожаат қилади ва Пахтакор ФК ҳақидаги хабарлар фақатгина клуб расмий сайтида тарқатилган тақдирда ҳақиқатга мос келишини билдиради.