"Пахтакор" U-21 жамоаси 25-турда "Локомотив"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли жамоаларда чиройли футбол намойиш қилишга имконият бўлмади. Футболчилар асосан индивидуал маҳорат ёки стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринишди. 33-дақиқада Руслан Розиев ҳисобни очди. У 28 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлим бошида рақибдан Қиличев ҳисобни тенглаштирди. Жаримадан узатилган тўпни ўйинчи боши билан дарвозага йўллади. 70-дақиқада эса Диёр Холматовнинг ажойиб узатмасидан кейин Аббос Эргашбоев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди. 2:1 ҳисобидаги ғалаба "Пахтакор" ёшларининг мавсумни 2-поғонада тугатишини таъминлади. 25 беллашувда 56 очко жамғарган жамоамиз кумуш медалларга эга чиқадиган бўлди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
28 ноябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Н.Қосимов, З.Эркинов, Р.Тагаев, Ж.Ҳусниддинов.
Назоратчи: Б.Намозов.
"Локомотив": Нортожиев, Асқаров (Суннатов, 73), Собиров, Абрамов (Абдуалимов, 22), Назаров, О.Туропов, Рафаэлов, Умирзоқов, А.Алижонов, Саидваққосов (Асатиллаев, 75), Қиличев.
"Пахтакор": Назаров, Холматов, Мирсаидов (Шербўтаев, 46), Турсунов, Шамсиев, Одилов (Эргашбоев, 46), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Жиянов (Чикризов, 77), Жўраев, Розиев.
Голлар: Розиев, 33 - 0:1. Қиличев, 54 - 1:1. Эргашбоев, 70 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Рафаэлов, 37. Асқаров, 52.