Мазкур беллашувда Козак, Ҳамробеков, Дердийок, Машарипов жароҳат ва дисквалификация туфайли майдонга туша олишмади. Дастлабки кескин вазиятни жамоамиз Черан иштирокида юзага келтирди, бироқ Драганнинг боши билан йўллаган зарбаси унчалик кучли чиқмади. 6-дақиқада эса мезбонлар илк ҳужумда ҳисобни очишди. Муҳиддиновнинг жарима майдони ташқарисидан ерлатиб тепган тўпи дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ бориб тушди. Биринчи бўлимнинг қолган вақтида жамоамиздан Сергеев ва Аброр Исмоиловнинг зарбалари хавфли чиққан бўлса, "Насаф"дан Абдухолиқов икки марта қулай имкониятдан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлим бошида Сергеев ва Сайфиевнинг қулай позициядан уринишлари гол билан якунланмади. Мезбонлар эса ҳимоядаги хатони 56-дақиқада жазолашди. Станоевич яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 67-дақиқада жарима зарбасидан узатилган тўпни Мозговой боши билан дарвозага йўллади. Шундан кейин кўп марта кескин ҳолатларни содир этган жамоамиз улардан фойдалана олмади. Бир неча вазиятда яқин масофадан ноаниқ зарбалар берилди, дарвоза тўсини нишонга олинди, аммо тўп дарвозага бориб тушмади.
Навбатдаги беллашувни "Пахтакор" 29 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида "Локомотив"га қарши ўтказади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (1:0)
25 ноябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 1454 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Б.Канназаров, О.Каллахўжаев, Д.Раҳмонов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Насаф": Неъматов, Алиқулов, Ғайбуллаев, Абдухолиқов (Эсонқулов, 86), Муҳиддинов (Комилов, 86), Маннонов, Кенжабоев (Норчаев, 75), Мозговой (Турдалиев, 90+2), Бозоров, Станоевич (Раҳматуллаев, 75), Эшмуродов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Собиржонов (Эркинов, 61), Сергеев.
Голлар: Муҳиддинов, 6 - 1:0. Станоевич, 56 - 2:0. Мозговой, 67 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Ғайбуллаев, 40. Алижонов, 40. Мозговой, 70. Аброр Исмоилов, 72.