"Металлург" билан беллашувдан кейин Равшан Ҳайдаров учрашув тўғрисида фикрларини билдирди.
Равшан ҲАЙДАРОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Бугунги беллашувда ижобий натижа йигитларнинг руҳий ҳолати учун жуда муҳим эди. Охирги мағлубиятларнинг ўз сабаблари бўлган. Мухлисларга доим ғалаба керак. Жамоа буни учрашувдан олдин яхши англаб турганди. Ғалаба қозондик, лекин ҳали кўп ишлаш кераклиги кўриниб турибди. Дастлабки 15 дақиқада намойиш қилган ҳаракатларимиз маъқул келди. Кейин ишончли ўйнай олмадик. Жароҳатлар ҳам жамоага салбий таъсир ўтказган. Аста-секинлик билан ўйин савияси ва натижаларни яхшилаб борамиз.
Футболчиларда катта босим бор эди. Буни салбий натижалар билан боғлаш мумкин. Уларда ўз кучига ишонч йўқолганди. Биз шуни қайтаришга уринимиз шарт эди. Биринчи бўлимнинг биринчи қисмидаги ўйин сифати яхши чиқди. Айнан шундай ҳаракатланишимиз лозим.