"Пахтакор" ёшлари U-21 биринчилиги 24-турида мағлуб бўлиб, чемпионлик учун имкониятдан деярли маҳрум бўлишди.
Жуда муҳим беллашувда "Насаф" U-21 жамоаси билан ўйнаган ёшларимиз сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишди. Биринчи бўлимда Алишер Одиловнинг жарима майдони ичида узоқ масофадан дарвозани аниқ ишғоли ҳисобига жамоамиз олдинга ўтиб олди. Бироқ танаффус арафасида Комиловнинг жаримадан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан дарвозадан жой олди ва ҳисоб тенглашди.
Иккинчи бўлимда Холматов ва Ҳошимовнинг зарбаларидан сўнг тўп дарвоза устуни ҳамда тўсинига тегиб қайтди. Яна бир вазиятда Ҳошимов рақиб посбони билан яккама-якка ҳолатда тўпни ноаниқ тепди. Ўйин охирида эса "Насаф" ғалабани ўз томонига оғдирди. Қанотдан узатилган тўпни Баратов жуда яқин масофадан дарвозага йўллади. Ушбу мағлубиятдан кейин ёшларимиз чемпионлик учун курашдан деярли четга чиқишди.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:1)
24 ноябрь. Қарши. "Меҳнатчи" стадиони. 99 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Раҳмонов, Ф.Усмонов, С.Сатторов, Н.Қосимов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
"Насаф": Сойибов (Эргашев, 46), Хўжамбердиев (Абдуллаев, 90), Траоре (Акромов, 63), Зоиров (Сафаров, 90), Ҳасанов, Саидов (Миров, 80), Комилов, Баратов, Каримов, Турдалиев, Жумаев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Холматов, Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Шамсиев, Одилов, Ҳамиджонов (Маҳмудов, 90), Жўраев, Розиев, Ҳошимов.
Голлар: Одилов, 20 - 0:1. Комилов, 45 - 1:1. Баратов, 90+3 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Зоиров, 22. Турдалиев, 23. Баратов, 24. Мирсаидов, 32. Ҳошимов, 43. Эргашев, 55. Розиев, 62. Комилов, 66. Шамсиев, 69. Саидов, 69. Жумаев, 80. Рамазонов, 90+2.