Клуб янгиликлари

"Насаф" билан ўйинларда Сергеев ва Черан тўпурар

Клуб янгиликлари
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари Игорь Сергеев ва Драган Черан ҳисобланади. Сергеев барча голини "Пахтакор" учун урган бўлса, Черан ҳар икки жамоа учун учтадан тўп киритган. Анвар Солиев ҳамда Исмаэль Гонсалвеш ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Жамоамиздан Александр Гейнрих ва Сервер Жепаров 4тадан, Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров ҳамда "Насаф"дан Зафар Холмуродов 3тадан гол муаллифига айланган.

"Насаф" билан ўйинлар тўпурарлари

6 - Игорь Сергеев, Драган Черан
5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш
4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров
3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.