ПФЛ Суперлиганинг 24-тур ўйинлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
"Насаф" билан Қаршида кечадиган беллашувни Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Бектурсин Канназаров ва Ойбек Каллахўжаев ёрдам беради. Насибуллаев айни пайтга қадар чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги беш ўйинда ҳакамлик қилган. Ушбу учрашувларда жамоамиз "Металлург", "Андижон", "Бухоро", "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келган.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Бектурсин Канназаров (Нукус), Ойбек Каллахўжаев (Тошкент), Достон Раҳмонов (Гулистон).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.