"Пахтакор" аёллар жамоаси олий лигада мавсумни иккинчи ўрин соҳибини ютган ҳолда якунлади.
Сўнгги турда мавсумни иккинчи ўринда якунлаган "Севинч"ни қабул қилган Рустам Арипов шогирдлари кучли рақиб устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳисобни 19-дақиқада озарбайжонлик легионеримиз Ана Алекперова очди. Иккинчи бўлимда рақиблар пенальтидан мувозанатни тиклашди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Камола Эркинова жамоамизга ютуқ келтирган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа 16 беллашувда 7 ғалаба, 2 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган қизларимиз 23 очко тўплаган ҳолда мавсумни 6-поғонада тугатишди. Бу билан ўтган йилги кўрсаткич бир ўринга яхшиланди. Рақиб дарвозасига 42 гол урилиб, 31 тўп ўтказиб юборилди.
"ПАХТАКОР" - "СЕВИНЧ" - 2:1 (1:0)
22 ноябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 31 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Юсупова, Х.Эркинова, М.Муралиева, А.Галеев.
Назоратчи: А.Ўринов.
"Пахтакор": Узганова, Цема, Ҳикматова, Абдураимова, Абдукаримова (Ҳатамова, 72), Д.Бахтиёрова (Тагирова, 80), Турғунова, Воҳидова (Эркинова, 84), Бердиева, Моисеева, Алекперова.
"Севинч": Полюшкевич, Жонимқулова, Тошева, Шодиева, Тилолова, Шойимова (Баҳромова, 66), Панжиева, Бурхонова, Қултўраева, Амирова, Қудратова.
Голлар: Алекперова, 19 - 1:0. Панжиева, 70-пен - 1:1. Эркинова, 90+5 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Турғунова, 76. Алекперова, 84. Шодиева, 90+3.
Четлатиш: Амирова, 37.