"Пахтакор" футболчилари фаолиятлари давомида бир неча марта ўзи ўйнаган чемпионатлар юқори лигасида зафар қучишган.
Садриддин Абдуллаев 5-марта "Пахтакор" билан чемпион бўлди. Умумий ҳисобда унинг чемпионлиги 8тага етди. Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев 5-бор мамлакатимиз чемпионларига айланди.
Анзур Исмоилов "Пахтакор" билан 13 йиллик танаффусдан кейин яна олтин медалларга эга чиқди. Бунгача у "Бунёдкор" ва "Локомотив" билан ҳам чемпионатимизда ғолиб чиққан.
Сардор Собирхўжаев, Эрен Дердийок ва Драган Черан учинчи бор чемпион бўлишди. Дердийок бунгача Швейцария ва Туркияда чемпионга айланган бўлса, Черанда Македония чемпионлиги ҳам мавжуд. Аксарият футболчилар жамоамиз сафида иккинчи чемпионликни нишонлашди.
8 - Садриддин Абдуллаев
5 - Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев
4 - Анзур Исмоилов
3 - Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Эрен Дердийок
2 - Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Алишер Салимов, Фарруҳ Сайфиев, Достонбек Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов.
1 - Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов.