Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 13-бор Ўзбекистон чемпионига айланди!

Клуб янгиликлари

"Шерлар" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этишади.

13-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоамиз 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015 ва 2019 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2020 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди.