"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 23-турида "Қўқон-1912"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Тенг курашлар остида бошланган баҳсда ҳисоб очилгандан кейин ташаббус яққол ёш футболчиларимиз тарафига ўтди. 13-дақиқада Ҳошимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Одилов унумли фойдаланди. 31-дақиқада эса энди Одиловнинг узатмасидан сўнг бир рақибни чиройли тарзда алдаб ўтган Ҳошимов яқин масофадан дарвозани ишғол қилишга эришди. Иккинчи бўлим бошида эса ёшларимиз уч тўп киритган ҳолда ўйин тақдирини амалда ҳал қилишди. Дастлаб захирадан туширилган Мамасидиқов яккама-якка вазиятда орадаги фарқни оширди. Кейин шундай ҳолатлардан сўнг Ҳошимов ва Розиев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Беш голга меҳмонлар Етовқўзиевнинг жаримадан киритган чиройли тўпи билан жавоб қайтаришди. 5:1 ҳисобида зафар қучган "Пахтакор" чемпионлик учун курашни давом эттиради.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 5:1 (2:0)
19 ноябрь. Тошкент. "Жар" стадиони.
Ҳакамлар: А.Эргашев, С.Миродилов, А.Галеев, О.Каллахўжаев.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Холматов (Мамасидиқов, 46), Мирсаидов, Рамазонов, Турсунов, Шамсиев, Одилов (Чикризов, 63), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Розиев, Ҳошимов (Эргашбоев, 63).
"Қўқон-1912": Алижонов, Маъмуржонов, Ёқубов, Маматхўжаев, Саидаҳаджонов, Исақов, Мухторов, Каримов (Миркомилов, 46), Норматов, Етовқўзиев, Абдуллаев.
Голлар: Одилов, 13-пен - 1:0. Ҳошимов, 31 - 2:0. Мамасидиқов, 48 - 3:0. Ҳошимов, 59 - 4:0. Розиев, 64 - 5:0. Етовқўзиев, 77 - 5:1.
Огоҳлантиришлар: Рамазонов, 17. Ҳамиджонов, 21. Каримов, 23. Турсунов, 61. Султонмуродов, 75.