Клуб янгиликлари

"Қўқон-1912" билан ўйинни Вадим Агишев бошқаради

Клуб янгиликлари
ПФЛ Суперлиганинг 23-тур учрашувлари учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.

"Қўқон-1912"га қарши ўтадиган муҳим баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб бориши маълум қилинди. У ҳозиргача олий лигада "Пахтакор" иштирокидаги 17 учрашувда ҳакамлик қилган. Жамоамиз шулардан 13 тасида зафар қучган, бир марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учраган. У ўтган мавсум Қўқонда "Қўқон-1912" билан учрашувда ҳакамлик қилган. Ўшанда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Агишевга қанотларда Расул Фозилов ва Максим Нехочин ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Аҳмаджон Эргашев ишлайди.

"ПАХТАКОР" – "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Наманган), Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент).
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.