Олий лига 15-турида "Пахтакор" аёллар жамоаси АГМКни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Беллашувда ҳужумкор тарзда ўйнаган қизларимиз мазкур баҳсда ягона гол эвазига уч очко соҳиби бўлишди. Биринчи бўлимда Ана Алекперова ва Мадина Ҳикматова бошлаган ҳужумдан кейин рақиб дарвозабони қайтарган тўпни Дурдона Бахтиёрова яқин масофадан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
Учрашув мобайнида доимгидек озарбайжонлик футболчимиз Ана Алекперова ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Иккинчи бўлимда камчиликда қолган бўлишларига қарамай, охиригача бор кучларини берган қизларимиз ғалабали натижани сақлаб қолишди. Рустам Арипов шогирдлари 20 очко жамғарган ҳолда 6-поғонадан жой олишган.
"ПАХТАКОР" - АГМК - 1:0 (1:0)
17 ноябрь. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 26 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, З.Раҳматова, М.Раҳматқулова, Н.Мустафин.
Назоратчи: Ш.Бозоров.
"Пахтакор": Узганова, Ҳамдамова, Абдукаримова (Ҳатамова, 68), Ҳикматова, Цема, Алекперова, Д.Бахтиёрова (Абдураимова, 64), Воҳидова (Тагирова, 81), Моисеева, Бердиева (Сальникова, 81), Турғунова.
АГМК: Демьяненко, Даулбоева, Ғиёсова, Юсупова (Йўлдошева, 85), Асадова (Илашова, 71), Тўланбоева (Тожибоева, 71), Қўчқорова (Ораниёзова, 54), Тожиддинова, Алматова (Турғунова, 85), Федосенко, Зарипова.
Гол: Д.Бахтиёрова, 27 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳамдамова, 7. Ораниёзова, 75. Ҳатамова, 90+2.
Четлатиш: Ҳамдамова, 59.