Биринчи лига жамоалари ўртасида иккинчи босқич баҳсларига старт берилди.
Биринчи турда "Пахтакор-2" Қибрайда "Ғиждувон" жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Беллашувда ташаббусга эга бўлган Артём Петросян шогирдлари биринчи бўлим охирида ҳисобни очишди. Аброр Саримсоқов дастлабки голга муаллифлик қилди. Иккинчи бўлим бошида эса Бектемир Абдуманнонов орадаги фарқни оширди. Шу тариқа "Пахтакор-2" беш ўйиндан иборат иккинчи босқични муваффақиятли бошлади.
Навбатдаги баҳсни ёш футболчиларимиз 20 ноябрь куни Уйчида "Пахтакор-79" жамоаси билан ўтказади.
"ПАХТАКОР-2" - "ҒИЖДУВОН" - 2:0 (1:0)
15 ноябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони. 300 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Ш.Камаров. С.Ҳакимов, О.Каллахўжаев.
Назоратчи: А.Снетков.
"Пахтакор-2": Абдунабиев, Ёқубов (Аноров, 90), Пўлатов, Азмиддинов, Раҳимов, Абдуманнонов (Солижонов, 81), Қўчқоров (Асқаров, 67), Турсунқулов, Саримсоқов (Ҳусанов, 77), Раҳматуллаев, Холдорхонов.
"Ғиждувон": Ҳусанов, Раупов (Файзиев, 80), Исмоилов, Садирдинов, Григорьев, Зайниддинов (Маматов, 55), Искандаров (Очилов, 45), Муродов, Рамазонов (Абдулаев, 46), Ҳасанов, Камолов.
Голлар: Саримсоқов, 45+2 - 1:0. Абдуманнонов, 54 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Григорьев, 18. Муродов, 30. Абдуманнонов, 55. Қўчқоров, 60. Ҳасанов, 76. Маматов, 83.
Четлатиш: Григорьев, 73.