Клуб янгиликлари

Ҳайдаровнинг омадли дебюти


Олий лиганинг 5-турида жамоамиз "Металлург"дан кичик ҳисобда устун келди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигида майдонга тушган "Пахтакор" 12-дақиқада ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Каримовнинг дарвоза олдига оширган тўпини Андреев боши билан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Ҳакимов осонлик билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада гол уриш учун имкониятлар юзага келди, аммо футболчилар улардан фойдалана олишмади. Танаффусдан кейин кескин ҳолатлар унчалик кўп содир бўлмади. Шу тариқа "Пахтакор" 3 турлик голсиз ва ғалабасиз сериясига чек қўйди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ" - 1:0 (1:0)
7 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1112 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов - 8,8. Р.Фозилов - 8,7. М.Мажидов - 8,7.
Назоратчи: А.Клепиков.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Ораховац, Булят, Д.Ҳошимов, А.Аҳмедов, Исматуллаев, Андреев (Нуруллаев, 62), Искандеров, Ш.Каримов (Алижонов, 90+4), Ҳакимов (Яхшибоев, 78).
"Металлург": С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Одилов (Усмонов, 84), Тошматов (Исмоилов, 58), Каримқулов, Абдуллаев, Сулаймонов, Исоқжонов (Қодирқулов, 74), Қобилов, Абдумўминов.
Гол: Ҳакимов, 12 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Д.Каримов, 39. Одилов, 68. Искандеров, 68.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?