Узоқ йиллардан бери мамлакатимиз спорти равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Дмитрий Александровични "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаймиз ва энг яхши тилакларни билдирамиз.
Унга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бахт, омад ва иш фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз. Бирин-кетин қўлга киритилган совринлар, халқаро майдондаги муносиб иштирокда унинг катта ҳиссаси ётибди. Жорий мавсум пандемия сабабли юзага келган қийин ҳолатга қарамай, клубимиз олға қадам босишда давом этмоқда ва бунда унинг ҳам улкан меҳнати ётибди.
Умид қиламизки, "Пахтакор" ўз бош директори Дмитрий Адисман билан ўз олдига қўйилган мақсадларни бирма-бир забт этади, олдинга қадам ташлаш ва ривожланишда давом этади.
Туғилган кун муборак, Дмитрий Александрович!