"Пахтакор" бош мураббийи Чемпионлар Лигасининг ғарбий минтақаси якунларига кўра, энг яхши мураббийлар қаторидан ўрин эгаллади.
Айни пайтда ОФК расмий сайтида сўровнома ташкил этилган. Шота Арвеладзедан ташқари Руи Виториа ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Владан Милойевич ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони), Яҳё Гулмуҳаммади ("Персеполис", Эрон) энг яхши мураббий деб топишилга номзод сифатида кўрсатилган. Эслатиб ўтамиз, грузиялик мутахассис билан жамоамиз 10 йилдан кейин гуруҳдан чиқди ва 11 йилдан сўнг яна чорак финалда ўйнади.
Қуйидаги ҳавола орқали овоз беришда иштирок этишингиз мумкин: