Биринчи лигада иштирок этаётган жамоамиз биринчи босқич баҳсларини иккинчи ўринда тугатди.
Қибрайда "Андижон-2" билан 13-тур ўйинини ўтказган ёшларимиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Муҳаммадқодир Парпиев беллашувда дублга эришган бўлса, Аброр Саримсоқов ва Анвар Ҳусанов ҳисобига биттадан гол ёзилди. 12 учрашувда 23 очко тўплаган Артём Петросян шогирдлари биринчи босқични иккинчи поғонада якунлашди. Минтақамизда ғолиблик "Рубин"га насиб қилди. Энди ҳар икки минтақада юқори уч ўринни эгаллаган жамоалар якуний босқичда тўқнаш келишади. Ғарбий минтақада ҳозирча "Янгиер" ва "Ғиждувон" жамоалари кейинги босқич масаласини ҳал этишган.
"ПАХТАКОР-2" - "АНДИЖОН-2" - 4:0 (1:0)
6 ноябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони. 40 томошабин.
Ҳакамлар: А.Эргашев, З.Раҳматова, К.Середа, О.Каллахўжаев.
Назоратчи: Р.Қоратоев.
"Пахтакор-2": Исақов, Раҳматуллаев (Ҳусанов, 69), Парпиев, Саримсоқов, Пўлатов, Азмиддинов, Ёқубов, Абдуманнонов (Солижонов, 84), Турсунқулов (Аҳрорбеков, 90+1), Қўчқоров (Асқаров, 75), Раҳимов (Ғайратжонов, 90+1).
"Андижон-2": Қаҳҳоров, Маматказин, Абдуқаҳҳоров, Қобилов, Мирсултонов, Абдулҳақов, Ҳ.Мўминов (Неъматуллаев, 62), Шарипов, Содиқов, Абдумухторов, Усмонов (О.Мўминов, 55).
Голлар: Парпиев, 17 - 1:0. Саримсоқов, 73 - 2:0. Парпиев, 77 - 3:0. Ҳусанов, 90+3 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Парпиев, 29. Турсунқулов, 39. Абдуқаҳҳоров, 51. Ёқубов, 57. Маматказин, 68.
Четлатишлар: Парпиев, 90+2. Маматказин, 90+2.