Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-18 жамоаси биринчи ўринга кўтарилди

Клуб янгиликлари

Фарғонада U-18 жамоалари ўртасида биринчилик баҳслари давом эттирилмоқда.

8-10 турлар марказлашган ҳолда Фарғонада бўлиб ўтмоқда. 8-турда "Пахтакор" рақиби "Машъал" ёшлари Фарғонага келмагани сабабли футболчиларимизга техник ғалаба ёзилди. Ушбу турдан кейин Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари пешқадамга айланишди. 9-турда жамоамиз 8 ноябрь куни АГМК билан баҳс олиб боришади.