"Бунёдкор" билан беллашувдан кейин асосий таркиб аъзоларига 4 кун дам берилди.
Машғулотлар 10 ноябрь куни "Жар" стадионида бошланади. 9 нафар футболчимиз миллий терма жамоага таклиф этилган. Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Аброр Исмоилов, Одил Ҳамробеков, Ҳожимат Эркинов, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев Сурия ва Ироқ билан БААда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинлари учун йиғинга чақирилган.