U-21 биринчилиги 18-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш кечди ва ҳимоячилар дарвозалар олдида яққол голли имкониятлар содир этилишига деярли йўл қўйишмади. Майдон марказида устунликка эришиш учун жисмоний кураш борди. Розиев ва Ҳошимовнинг уринишларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимда суръатни оширган жамоамиз рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятларни юзага келтиришни бошлади. Собиржоновнинг бир неча вазиятда жарима майдонига етказиб берган тўпига футболчиларимиз улгуришмади. 76-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган гол урилди. Улуғбек Ҳошимов майдон марказида тўпни қабул қилиб, уч нафар ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвозага ерлатиб аниқ йўллади. Мазкур гол Станислав Кудряшов шогирдларига муҳим уч очко келтирди. Турнир жадвалида "Металлург"дан икки очко кам жамғарган ёшларимиз чемпионлик сари курашни давом эттиришади.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
4 ноябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, Ф.Йўлдошев, О.Қосимов, Ф.Янсупов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
"Бунёдкор": Қаюмов, Азизхўжаев (Раҳмонов, 80), Жўрақўзиев (Аҳадов, 90), Фарҳодов (Акопов, 53), Убайдуллаев, Раҳимқулов, Иброҳимов (Шарипов, 90), Мухторов, Абдулбеков, Бондаренко, Неъматов (Султонов, 59).
"Пахтакор": Назаров, Собиржонов, Холматов (Ирисметов, 88), Мирсаидов, Рамазонов, Одилов (Шамсиев, 70), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Шербўтаев, Розиев, Ҳошимов (Жиянов, 90+3).
Гол: Ҳошимов, 76 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев, 32. Ҳамиджонов, 50. Абдулбеков, 60. Собиржонов, 60.