Клуб янгиликлари

"Бунёдкор" билан ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошқаради

Клуб янгиликлари
18-турга белгиланган Тошкент дербисини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради.

У шу пайтга қадар чемпионатлар доирасида жамоамиз иштирокида тўрт ўйинда ишлаган. Улардан учтасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, бир баҳсда имконият бой берилган. Охирги марта Рисқуллаев жорий мавсум Тошкентда "Насаф" билан кечган беллашувни бошқарган.

Рисқуллаевга қанотларда Руслан Самандаров ва Бектурсин Канназаров ёрдам беради.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 5 ноябрь, пайшанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да бошланади.

"БУНЁДКОР" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Руслан Самандаров (Навоий), Бектурсин Канназаров (Нукус), Достон Мирзараимов (Фарғона).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
Комиссар: Аббос Аҳроров.