Клуб янгиликлари

Григорий Колосовский: "Ҳужумда яхшироқ ўйнашимиз керак"

Клуб янгиликлари

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббий ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
 

Григорий КОЛОСОВСКИЙ (“Пахтакор” бош мураббийи): - Бугунги ўйин қийин кечишини кутгандик. Биринчи бўлимда шундай футболга гувоҳ бўлдик. Ижодкорроқ ўйин ва футболчиларнинг маҳорати сабабли ғалабага эришдик. Ҳужум уюштиришда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Уларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Иккинчи бўлимда фаолликни оширганимиз қўл келди. “Машъал” бизга қарши зич ўйнаб, қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди.
Ҳужум чоғида жарима майдонида ҳеч бўлмаганда уч футболчи билан ўйнашга интиляпмиз. Акс ҳолда, ҳимоячилар яққол устунликка эришади. Шу сабабли ҳужумда жипсроқ ўйнашимиз лозим.