18 май куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал биринчи учрашувида "Бухоро"ни қабул қилади.
Ҳозирга қадар жамоалар кубок баҳсларида уч бор тўқнаш келишган. 2008 йил чорак финалда 2:0 ва 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонган жамоамиз 2009 йил ҳам чорак финалда 3:0 ҳисобида зафар қучган.
"Пахтакор" беллашувга тўлиқ таркибда тайёргарлик кўрмоқда. Баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
Жамоалар 22 май куни Бухорода жавоб беллашувида майдонга тушадилар.
Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.
"ПАХТАКОР" - "БУХОРО"
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Анвар Маражабов (Андижон), Зиёдилло Абдураҳмонов (Андижон), Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
"Пахтакор" ва "Бухоро" ўртасидаги учрашув 18 май, чоршанба куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.