Олмалиқда АГМК билан кечган учрашувдан кейин Шота Арвеладзе беллашув ҳақида фикрларини билдирди.
Арвеладзе: - Йигитларга мавсум охирида намойиш этган шундай ажойиб ўйинлари учун раҳмат айтаман. Чиройли комбинация ва ҳужумларни футболни чин дилдан севган мухлисларга ўйинимизни кўриш қизиқ. Биз дуч келган тақвимда бундай суръатни ушлаб қолиш осон эмас. Бизга чемпионлик учун яна бир ғалаба зарур. Ҳали ишлашда давом этамиз.
Сергеевни чемпионатда урилган 100-гол билан табриклайман. Ўзи учун жуда муҳим тўпни киритди.