U-21 биринчилиги 22-турида Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган ёшларимиз кичик ҳисобда зафар қучишди.
Тенг курашлар остида кечган беллашув тақдирини 13-дақиқада Руслан Розиев томонидан киритилган ягона тўп ҳал қилди. Ўша ҳолатда яхши ўйнаган Руслан кучли ва аниқ зарбаси билан мезбонлар посбонини доғда қолдирди. Биринчи бўлимда майдон эгаларида икки яхши имконият бўлди, аммо ҳар икки вазиятда мезбонлар қулай вазиятдан ноаниқ зарба йўллашди.
Иккинчи бўлимда тўпни назорат қилишга интилган жамоамиз ҳимояда деярли бехато ўйнади ва АГМКга вазиятни ўнглаш учун зарбалар йўллашга имкон қолдиришмади. Қийин кечган баҳсда муҳим ғалабага эришган жамоамиз чемпионлик сари курашишда давом этмоқда. Айни пайтда 21 ўйиндан кейин 47 очко тўплаган "Пахтакор" пешқадам "Металлург"дан икки очкога ортда қолмоқда.
АГМК - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
31 октябрь. Олмалиқ. "Металлург" стадиони. 55 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, Ҳ.Ўралов, И.Абдулаков, Б.Ҳошимов.
Назоратчи: Н.Лутфулин.
АГМК: Абдулов (Зиёвуддинов, 46), Тошпўлатов (Турғунбоев, 74), Жалолов, Жумабоев, Алақулов, Бегимов, Интиқбоев, Шерғозиев (Муҳаммаджонов, 46; Абдуллаев, 75), Иноятов, Аблаев (Отамуродов, 64), Абдунабиев.
"Пахтакор": Назаров, Холматов, Мирсаидов, Рамазонов, Одилов, Султонмуродов, Ҳамиджонов, Жиянов (Мамасидиқов, 59; Ирисметов, 90+2), Шербўтаев, Розиев (Турсунов, 90+3), Ҳошимов.
Гол: Розиев, 13 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммаджонов, 71. Ҳошимов, 82. Бегимов, 90. Одилов, 90.