Клуб янгиликлари

Биринчи лига: "Пахтакор-2" йирик ғалабага эришди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2" биринчи лига 10-турида "Яшнобод"ни 4:0 ҳисобида мағлубият учратди.

Ўйинни тезкор ҳужумлар билан бошлаган жамоамиз 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Қанотдан оширилган тўпни Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдони марказидан дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган вақтида ҳар икки жамоада бир неча бор қулай имкониятлар бўлди, бироқ зарбалар голга айланмади. Иккинчи бўлимда яққол ташаббусга эришган ёшларимиз рақиб дарвозасини яна уч марта нишонга олишди. Анвар Ҳусанов, Ҳазрат Турсунқулов ва Муҳаммадқодир Парпиев киритилган тўпларга муаллифлик қилишди. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор-2" 10 ўйинда 20 очко тўплаган ҳолда биринчи лига Шарқий минтақасида пешқадамга айланди.

"ПАХТАКОР-2" - "ЯШНОБОД" - 4:0 (1:0)
29 октябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Ҳ.Набиев, О.Каллахўжаев, С.Исматуллаев.
Назоратчи: В.Нажафалиев.
"Пахтакор-2": Исақов, Саримсоқов (Асқаров, 68), Пўлатов, Холдорхонов, Азмиддинов, Ёқубов (Аҳрорбеков, 84), Абдуманнонов, Ҳусанов, Турсунқулов, Қўчқоров (Парпиев, 84), Раҳимов.
"Яшнобод": Муҳаммедов, Исмоилов, Раҳмонбердиев, Аҳмедов, Қурбонов (Одилжонов, 65), Даминов, Омоналиев, Бойматов, Саъдуллаев (Ҳусанов, 46), Икромжонов, Файзиев (Абдуғаниев, 87).
Голлар: Холдорхонов, 4 - 1:0. Ҳусанов, 60 - 2:0. Турсунқулов, 80 - 3:0. Парпиев, 86 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов, 28. Икромжонов, 43.
Четлатиш: Исмоилов, 40.