"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси Диёр Холматов асосий жамоа учун биринчи ўйинидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди.
18 ёш 98 кунлигида Муборакда "Машъал"га қарши беллашувда асосий таркибдаги дебютини ўтказган ярим ҳимоячи майдонга тушганига 8 дақиқа бўлганда қанотдан Сидиқов оширган тўпни жуда чиройли зарба билан дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Шу тариқа кичик Холматовнинг дебюти муваффақиятли чиқди. Диёр ўз вақтида "Нефтчи" ва "Пахтакор"даги ажойиб ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган Акмал Холматовнинг ўғлидир. Умид қиламизки, Диёрнинг фаолияти совринларга бой бўлади.
2020 йил "Пахтакор" сафида Суперлигада майдонга тушган 23 ўйинчидан 12 нафари клуб академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.