Муборакда "Машъал" билан кечган учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
Арвеладзе: - Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун анча совуқ бўлди. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш ёқимли бўлмаса керак. Тез ва чиройли ўйнаш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўрт чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик.
Диёрни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.
"Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан.