Суперлига 21-тур беллашувлари учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Муборакда "Машъал" билан ўтадиган баҳсни Раҳим Каримов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Шерзод Камаров ва Сардор Ҳакимов қанотларда ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Илья Ильин бажаради. Назоратчи этиб Султон Зайлобиддинов тайинланган.
Раҳим Каримов жамоамиз иштирокида бир ўйинда ҳакамлик қилган. Жорий мавсум "Андижон" билан кечган беллашувда Каримов ишлаганди. Ўшанда "Пахтакор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
"МАШЪАЛ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Раҳим Каримов (Тошкент), Шерзод Камаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Илья Илин (Бухоро).
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар: Шерзод Ражабов.