U-21 биринчилигида "Пахтакор" "Машъал"ни Муборакда 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Биринчи бўлимда жамоалар тенг ўйин намойиш қилишди. Мезбонлар ҳам бир неча марта жамоамиз дарвозаси олдида кескин вазиятлар яратиб, дарвоза томон аниқ зарбалар беришди. Баҳс мобайнида 18 ёшли посбонимиз Владимир Назаров 3-4 ҳолатда аниқ берилган зарбалардан кейин тўпни қайтариб юборишга эришди. Ҳисобни футболчиларимиз 43-дақиқада очишди. Диёр Холматов билан ҳужум ташкил қилган Саидазамат Мирсаидов икки рақибни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.
Иккинчи бўлим ўрталаридан яққол ташаббус ёшларимиз тарафига ўтди. Натижада ўйин якунигача ҳисоб йирик кўринишга келтирилди. Дастлаб Сардор Маҳмудовнинг узатмасидан кейин Руслан Розиев дарвоза яқинидан аниқ зарба берди ва ҳисобни оширди. 66-дақиқада эса захирадан туширилган Руслан Жиянов тўп киритди. Унга Улуғбек Ҳошимов ҳаммуаллифлик қилди. Беллашувдаги сўнгги гол яна Розиев ҳисобига ёзилди. У Жияновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди.
20 ўйинда 44 очко тўплаган "Пахтакор" ёшлари турнир жадвали 3-поғонасидан ўрин олишган.
"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР" - 0:4 (0:1)
26 октябрь. Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион. 47 томошабин.
Ҳакамлар: И.Ильин, А.Калинин, Э.Дониёров, И.Усмонов.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
"Машъал": Эшбўтаев (Йўлдошев, 58), Асилбеков, Раҳимберганов (Маҳмудов, 46), Юлмуҳамедов, Раҳимов, Тиловов (Султонов, 69), Турсунов, Расулов, Мамадаминов, Жўрақулов (Баҳодиров, 46), Абдусаломов (Шамсиддинов, 63).
"Пахтакор": Назаров, Холматов (Турсунов, 76), Мирсаидов, Рамазонов, Одилов (Ирисметов, 75), Чикризов (Жиянов, 64), Маҳмудов, Шербўтаев (Ҳамиджонов, 85), Ашуров, Розиев, Ҳошимов (Мамасидиқов, 78).
Голлар: Мирсаидов, 43 - 0:1. Розиев, 56 - 0:2. Жиянов, 66 - 0:3. Розиев, 83-пен - 0:4.
Огоҳлантиришлар: Юлмуҳаммедов, 14. Йўлдошев, 82.