Суперлига 21-турида "Шерлар" Муборакда "Машъал" меҳмони бўлишади.
Баҳсни мезбонлардан Ифеаньи Ифеаньи ва Сирожиддин Қўзиев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.
Чемпионатларда жамоалар ўзаро 35 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. Жамоамиз 68 тўп киритган бўлса, рақиб 24 гол уришга эришган. Муборакдаги 17 беллашувда жамоамиз 8 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 21 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 15 гол олиб чиққан. Охирги икки беллашувда жамоамиз Муборакда гол ура олмаган. Сўнгги марта "Машъал" майдонида жамоалар 2017 йил ўйин ўтказишган.
"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўйин 28 октябрь, чоршанба куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда соат 17:00да бошланади.