Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 7-турнинг барча ўйинида ғалаба қозонди

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича олий лигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда Шуҳрат Тошмедов бошчилик қилаётган "Пахтакор" футзалчилари ҳар уч ўйинда зафар қучиб, турнир жадвалини бошқаришда давом этишмоқда. Ўтказилган 19 беллашувнинг 17тасида ютуққа эришган жамоамиз 51 очко тўплаган. Урилган голлар сони 100тадан ошиб кетди.

Дастлабки куни "Хуахин-Жиззах" билан кескин кечган беллашувда жамоамиз қийин ғалабага эришди. Феруз Фахриддинов, Дилмурод Шавкатов, Фарҳод Абдумавлонов ва Машраб Одиловнинг голлари 4:3 ҳисобида ютуғимизни таъминлади. Иккинчи баҳсда биринчи даврадаги мағлубият учун "Строитель-Зарафшон"дан ўч олинди. Акбар Усмонов дублга эришган бўлса, Муҳаммадали Зоиров ва Константин Свиридов ҳисобига биттадан гол ёзилди. Яна икки тўпни рақиб ўз дарвозасига киритди. Якуний натижа - 6:0, "Пахтакор" фойдасига.

Бугун эса сўнгги баҳсда "Бухоро" 10:2 ҳисобида доғда қолдирилди. Аваз Абдувалиев хет-трик, Феруз Фахриддинов дубл қайд этди. Шавкатов, Ирсалиев, Абдумавлонов, Одилов ва Усмонов биттадан тўп киритди.

"Хуахин-Жиззах" - "Пахтакор" - 3:4 (1:2)
Голлар: Шокиров 5, Нарзуллаев 36, Раҳматов 37 - Фахриддинов 9, Шавкатов 19, Абдумавлонов 35, Одилов 36.

"Строитель-Зарафшон" - "Пахтакор" - 0:6 (0:3)
Голлар: Аҳмедов 13-авт, Усмонов 16, 33, Матвалиев 19-авт, Зоиров 22, Свиридов 40.

"Бухоро" - "Пахтакор" - 2:10 (1:4)
Голлар: Мамиев 4, Ашуров 36 - Абдувалиев 2, 33, 39, Фахриддинов 4, 9, Шавкатов 7, Ирсалиев 32, Абдумавлонов 34, Одилов 36, Усмонов 38.