Клуб янгиликлари

Миржалол Қосимов "Сурхон" билан ўйинлар тўпурари

Клуб янгиликлари

"Сурхон" билан навбатдаги тўқнашувдан аввал ўзаро ўйинлар тўпурарлари рўйхатига назар ташлаймиз.

Миржалол Қосимов термизликлар дарвозасини 7 марта ишғол қилган ҳолда ўзаро ўйинларнинг яққол тўпурари саналади. Азамат Абдураимов эса ундан битта кам тўп киритган. "Пахтакор"нинг беш нафар собиқ футболчиси - Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Андрей Акопянц, Александр Писарев ва Игорь Шквирин ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Равшан Бозоров 4 голга муаллифлик қилган. "Сурхон"дан эса Рустам Асқаров, Бахтиёр Бозоров ва Сирожиддин Раҳматуллаев 3 мартадан жамоамиз дарвозасини ишғол қилган.

Айни пайтда таркибимизда ўйнаётган футболчилардан Игорь Сергеев ва Драган Черан 2тадан, Достон Ҳамдамов ва Сардор Собирхўжаев бир мартадан ушбу рақибга қарши беллашувда гол уришган.

"Сурхон" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
7 - Миржалол Қосимов
6 - Азамат Абдураимов
5 - Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Андрей Акопянц, Александр Писарев, Игорь Шквирин
4 - Равшан Бозоров
3 - Зайниддин Тожиев, Анвар Солиев, Рустам Асқаров, Бахтиёр Бозоров, Сирожиддин Раҳматуллаев.