Мавсум бошидаги қониқарсиз натижалар сабабли "Пахтакор"да бош мураббий ўзгарди.
Клуб раҳбарияти Григорий Колосовскийни "Машъал"га бой берилган учрашувдан кейин истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Унинг ўрнига "Пахтакор"га бегона бўлмаган Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланди. Равшан Акмалович 2006-07 ва 2010-11 йилларда ҳам жамоамизга устозлик қилган. Бош мураббий сифатида "Пахтакор" билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан.
Равшан Ҳайдаровга жамоа бош мураббийи лавозимида омад тилаймиз. Умид қиламизки, у бизни яна муваффақиятлар сари бошлаб боради.