"Сўғдиёна" мағлуб этилган учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Рақиб биринчи бўлимда бизга кўп сюрпризларни тақдим этди. Ўйин давомида ҳам деб айтса бўлади. Улар қанот ҳимоячиларимизни бутунлай бўш ҳудуд билан қолдиришди. Шу сабабли ҳужумга ўтишда турли танловларга эга бўлдик, вазиятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда 3-4 марта жуда яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Яна аввалги суръатга қайтиб олиш учун бир оз вақт зарур бўлмоқда. Жамоамизда чарчоқ аломатлари сезиляпти, лекин йигитларни тўғри тушунаман. Бусиз иложи йўқ. Тинимсиз ўйинлар, кўплаб учишлар, вақт ва иқлим ўзгартиришлар организмга таъсир қилади. Тез орада янада яхшироқ ва тетикроқ ўйнаймиз.